Валюталар курси:
    usd/kzt 469.26 eur/kzt 483.06

    rub/kzt 8.04 cny/kzt 69.99
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Ереванда полиция мухолифат намойишини тўхтатиб, фаолларни ҳибсга олишни бошлади

5 Май 16:10

EREVAN. TASS - Kazinform – Арманистон махсус кучлари – «Қизил беретлар» бўлинмаси пайшанба куни эрталаб Ереван марказида мухолифатнинг намойишларини тўхтатиб, фаолларни ҳибсга олишни бошлади, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Маҳаллий нашрлар хабарларига кўра, ўнлаб одамлар ушланган.

«Қизил беретлар» энг тажовузкор бўлинма ҳисобланади, улар ўзлари провокация бошлаб, тинч митинг ўтказаётган фаолларимизни ҳибсга олишди», - деди намойиш иштирокчиси, мухолифатдаги «Арманистон» фракцияси депутати Гегам Манукян журналистларга.

Ҳозир намойишчилар Арманистон пойтахтининг марказий кўчалари бўйлаб ҳаракатланишда давом этмоқда. Мухолифатнинг Ереваннинг бошқа туманларида ҳам юришлари давом этмоқда.

Новости по теме