Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

Ереванда МДҲ давлатлари қўшма ҳарбий алоқа тизимини ривожлантириш масаласини муҳокама қилишди

7 Октябрь 14:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Қуролли Кучлари Бош штаби Aлоқа бошқармаси бошлиғи полковник Aрман Қалижанов МДҲ Қуролли Кучлари Мувофиқлаштирувчи қўмитасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон Қуролли Кучлар алоқа тизими раҳбарлари қўшма алоқа тизимини ташкил этиш, ишлатиш ва ривожлантириш бўйича кўрилган ва режалаштирилган чора -тадбирлар, қўшма машғулотларни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа ташкилий масалаларни муҳокама қилишди.

Келгуси беш йил мобайнида Мувофиқлаштирувчи қўмита йиғилиши якунлари бўйича Иш режаси қабул қилинди. Бундан ташқари, МДҲга аъзо давлатлар Қуролли Кучларининг алоқа тармоқлари билан келгуси йил учун қўшма машғулотлар ўтказиш жадвали тасдиқланди ва навбатдаги қўшма йиғилишнинг дастлабки кун тартиби муҳокама қилинди.

Новости по теме