Ереванда КХШТга аъзо давлатлар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади

None
ASTANA. Kazinform – Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатлар Ереванда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 7 октябр куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ермухамбет Қониспаев Ереванда бўлиб ўтадиган Қозоғистон-Арманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларда, шунингдек, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг маслаҳатлашувларида иштирок этади. Тадбир давомида икки томонлама характердаги масалалар, шунингдек, халқаро ташкилотлар, жумладан, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти доирасидаги мамлакатларнинг ўзаро ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган», — деди у вазирликдаги ҳафталик брифингда.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар