Ер юзида 95 млн киши қашшоқликда яшайди – БМТ

None
NEW YORK. Kazinform – 2022 йилда жаҳон иқтисодий аҳволи сезиларли даражада ёмонлашди. Йиллик жаҳон ишлаб чиқариши 2,5% дан 2,8% гача ўсиши кутилмоқда, бу илгари тахмин қилинганидан сезиларли даражада паст. Бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеяси иккинчи қўмитаси йиғилишида Бош котибнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Ли Жунхуа маълум қилди, дея хабар беради Kazinform БМТ янгиликларига таяниб.

У БМТ Бош Ассамблеяси иккинчи қўмитаси қарорларини ишлаб чиқишда давлатлар ўртасидаги «катта молиявий тафовут»ни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлади.

Кўпгина ривожланаётган мамлакатлар пандемия билан курашмоқда, улар юқори инфляция ва иқтисодий инқирозни енгишга ҳаракат қилмоқдалар.

Инқироз энергия нархининг кескин ошиши билан янада кучайди.

Ли Жунхуа 2022 йилда 95 миллион киши ўта қашшоқликда яшашини таъкидлади.

«Илм-фан, технология ва инновациялар одамлар фаровонлигини сезиларли даражада яхшилаши мумкин, аммо ҳозиргача кўпчилик Интернетга кириш имконига эга эмас», - деди у.


Сўнгги хабарлар