Эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда: ҚР Президентга ҳокимлар ҳисобот берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистондаги эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда. ҚР Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга вилоят ҳокимлари мамлакат ҳудудларидаги вазият тўғрисида ҳисобот берди.

Бу ҳақда ҚР Президентининг матбуот котиби Берик Уали бугун ўзининг Facebook саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Давлат раҳбарига Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари ва Ақмола, Ақтўбе, Атирау, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари ҳокимлари санитария-эпидемиология ҳолати тўғрисида ҳисобот беришди», - деб ёзди Берик Уали.

Ҳокимларнинг айтишича, ҳудудларда коронавирус билан оғриган беморлар сони камайди ва соғайиб кетканларнинг сони кўпайди. Умумий аҳвол барқарорлашмоқда. Тўшак-жой ва дори-дармонлар захираси мавжуд.

«Президент вазиятни қатъий назоратда сақлашни ва бу вазифага устуворлик беришни буюрди. Шу билан бирга, карантин чораларини кузатиш ва аҳоли билан тушунтириш ишларини фаол олиб бориш зарурлиги қайд этилди», - деб ёзди Давлат раҳбари матбуот котиби.
Сўнгги хабарлар