Эпидемиологик баҳолаш матрицаси: Қозоғистонда 4 та ҳудуд «қизил» зонага кирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 13 январ ҳолатига кўра, ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари, Атирау, Ақтўбе, Манғистау, Қарағанди, Қизилўрда вилоятлари.

«Сариқ» зонада: Ақмола, Ғарбий Қозоғистон, Павлодар, Костанай вилоятлари.

«Яшил» зонада: Алмати, Туркистон, Жамбил, Шимолий Қозоғистон вилояти, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.

Эслатиб ўтамиз, бугун, «қизил» зонага киритилган Ақтўбе, Манғистау, Қизилўрда ва Қарағанди вилоятлари кеча 12 январ куни «сариқ» зонада эди. Шунингдек, кеча «яшил» зонада бўлган Ақмола ва Қостанай вилоятлари ҳам «сариқ» зонага ўтди.


Сўнгги хабарлар