ЕОИИни ривожлантириш бўйича янги стратегия тайёрлашга ҳожат йўқ – ҚР Президенти

None
ASTANA. Кazinform – Евроосиё иқтисодий иттифоқини ривожлантиришнинг янги стратегиясини ишлаб чиқишга ҳожат йўқ. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бишкекда бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йилда биз Евроосиё иқтисодий интеграциясини 2025 йилгача ривожлантириш стратегиясини қабул қилдик. Бугунги кунда уни ЕОИИга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари Комиссия билан биргаликда амалга оширмоқда. Албатта, бу жараён аввал ўйлагандек тез кетмайди. Бунинг объектив сабаблари бор. Айрим масалалар томонлар учун ўта долзарбдир», — деди Давлат раҳбари.

ҚР Президенти прагматизм ва ҳар бир қадамни ҳар томонлама ишлаб чиқиш уни режалаштирилган муддатда амалга ошириш истагидан устун бўлиши кераклигини таъкидлади.

«Стратегияни барча аъзо давлатларнинг миллий манфаатларини тўлиқ ҳисобга олган ҳолда босқичма-босқич амалга ошириш энг тўғри ёндашувдир. Биз ЕОИИни ривожлантиришнинг янги стратегиясини ишлаб чиқишга ҳожат йўқ деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари, миллий ҳукуматлар ҳуқуқларини чеклашнинг ҳожати йўқ», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Фото: t.mе/bort_01

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар