ЕОИИда овоз берувчи давлатлар томонидан қарор қабул қилиш механизми ишга туширилди

None
ASTANA. Kazinform – Иқтисодий тадқиқотлар институти раҳбари Руслан Султанов иқтисодий интеграция доирасида муҳим қарорлар қабул қилиш механизми ишга тушганини маълум қилди. Яъни, бир давлат қарши чиқса, қарор қабул қилинмайди. Бу ҳақда у Jibek Joly телеканалининг «Фокус внимания» кўрсатуви эфирида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Энг муҳими, биз интеграция доирасида қарор қабул қилиш механизмига эришдик. Қарор бир овоздан қабул қилиниши керак: агар давлатлардан бири бунга қарши бўлса, қарор қўллаб-қувватланмайди ва қабул қилинмайди», - деди Руслан Султанов.

Унинг фикрича, бу ҳар бир давлат манфаатларини ҳимоя қилувчи муҳим омилдир.

Сўнгги хабарлар