ЕОИИда музлатгичлар ва совутгичларнинг айланмаси назорат қилинади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳудудида музлатгич ва совутгичлар айланмаси назорат қилинади, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси 2022 йил 1 июлдан Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудида 2023 йил 31 мартгача муддат билан мониторинг механизмини жорий этиш бўйича пилот лойиҳа ишга туширилишини маълум қилди. Пилот лойиҳаси доирасида мониторинг қилинадиган товарлар рўйхатига Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 11 та кодлари (маиший музлатгичлар ва совутгичлар) киритилди.

Бундан ташқари, 2022-йил 1-июлдан бошлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқининг божхона ҳудудида амалда содир бўлган назорат қилинадиган товарлар ва бундай товарларнинг муомаласи билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотлар электрон ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимига бир ой ичида киритилади.

Электрон ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимида бундай маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, бир аъзо давлат ҳудудидан Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бошқа давлат ҳудудига ўтказишга йўл қўйилмайди.

«Юқоридаги товарлар рўйхати Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгашининг 2022 йил 21 январдаги №2-сонли қарори билан тасдиқланган. Мазкур қарор билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин», — дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар