+7 (701) 759 90 19
USD 425.48 EUR 494.2
RUB 6.14 CNY 66.67
Янгиликлар

ЕОИИ раиси Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Президентларини табриклади

21 Март 13:49
Баҳам кўринг:
ЕОИИ раиси Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Президентларини табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни, Қирғизистон Республикаси Садир Жапаров ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни халқаро Наврўз байрами билан табриклади. Бу ҳақда Kazinform ЕИК матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

«Ушбу қадимий, ажойиб баҳор байрами Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари маданиятининг бой тарихий меросининг муҳим, ажралмас қисмидир. Табиатнинг баҳорги янгиланиши куни мамлакатларингиз манфаати йўлида янги йирик лойиҳаларни амалга оширишда туртки бўлиб хизмат қилсин», - дейилади табрикномаларда.

Михаил Мясникович Давлат раҳбарларига сиҳат-саломатлик ва фаровонлик, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон халқларига тинчлик, фаровонлик ва баркарор ривожланиш тилади.

Форсчадан таржима қилинган Халқаро Наврўз куни (Наврўз, Нооруз) - «янги кун» 21 март куни нишонланади. Бу Эрон ва туркий халқлар орасида астрономик қуёш тақвимига кўра баҳор келиши байрами. Наврўз - бу миллий анъана.

2009 йил 30 сентябрда Наврўз байрами ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилган, шу вақтдан бошлаб 21 март – Халқаро Наврўз байрами деб эълон қилинган.


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив