ЕОИИ навигация пломбалари ёрдамида товарлар ҳаракатини кузатиш ниятида

Фото:
ASTANА. Kazinform - Сенат депутатлари «Евросиё иқтисодий иттифоқида ташишларни кузатиш учун навигация пломбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йилнинг 19 апрелида Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари Евроосиё иқтисодий иттифоқида ташишларни кузатиш учун навигация пломбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги битимни имзоладилар. Мазкур келишув товарларни Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудуди бўйлаб ҳаракатланаётганда навигация пломбаларидан фойдаланган ҳолда кузатиб бориш имкониятини назарда тутади», — деди Қозоғистон Республикаси Молия вазири Ерулан Жамаубаев палата ялпи мажлисида қонун лойиҳасини тақдим этар экан.

Молия вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, товарлар тоифалари ва транспортнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ўтиш даврлари назарда тутилган.

«Бу кузатувнинг ҳар бир босқичи бошланиши билан навигация пломбаларини қўллаш самарадорлигини оширади. Бизнес учун ушбу келишувнинг афзалликлари ЕОИИ ҳудудида ўз товарларини хавфсиз транзит қилиш имконияти, Иттифоққа аъзо давлатларнинг назорат органлари томонидан назоратнинг қўшимча шакллари ва чораларини истисно қилишдадир», - дея тушунтирди Ерулан Жамаубаев.

Таъкидланганидек, келишув давлат учун халқаро ташишлар шаффофлигини кафолатлайди, «ёлғон транзит» ва «ёлғон импорт» ҳолатларига йўл қўймайди ва шунга мос равишда бюджет даромадлари ошишига олиб келади.

Муаллиф; Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар