ЕОИИ мамлакатларидан 15 минг киши ЯЖБПЖга пенсия бадалларини ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бу йил Қозоғистонда ишлаётган 15 мингга яқин ЕОИИга аъзо давлатлар фуқаролари даромадларининг 10 фоизини Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармасига(ЯЖБПЖ) ўтказдилар, деб хабар беради Kazinform.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 20 декабрда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ишчиларини пенсиялар билан таъминлаш тўғрисидаги шартнома имзоланган эди. 2020 йил 7 декабрда Қозоғистон Республикасининг «Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ишчиларининг пенсиялари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида» ги қонуни қабул қилинди ва 2021 йил 1 январдан кучга кирди.

«Бошқа аъзо давлатларда ишлаётганда, ЕОИИ мамлакатлари фуқаролари учун пенсия бериш масаласини қонуний тартибга солиш ишчи кучининг ҳаракатидаги мавжуд тўсиқларни бартараф этишга имкон берди ва меҳнатни легаллаштириш учун қўшимча рағбатларни тақдим этди. «Шартнома кучга киргандан сўнг, ЕОИИга аъзо давлатлар ишчилари ўзлари ишлаётган мамлакат фуқаролари каби пенсия олиш ҳуқуқига эга,«, - дейилади Меҳнат вазирлиги маълумотномасида.

ЕОИИга аъзо ҳар бир давлат ўз ҳудудида тўпланган иш стажи учун ходимга пенсия тўлаш (экспорт қилиш) мажбуриятини олади. Пенсия ходимнинг ўзи ишлайдиган ЕОИИга аъзо давлат томонидан тўланади, у бошқа ЕОИИ давлатида яшашидан қатъи назар.

Қозоғистонда ЯЖБПЖ Шартномани амалга ошириш бўйича ваколатли орган сифатида белгиланган.

Шартномага биноан, Қозоғистон бошқа ЕОИИ давлатлари ишчиларига жамғариб бориладиган пенсия тизимидан пенсия тўловларини тўлайди. Жорий йил бошидан бошлаб улар Қозоғистон миллий қонунчилигига мувофиқ мамлакатда доимий яшовчи фуқаролар ва чет элликлар билан тенг равишда Ягона жамғариб бориладиган пеннсия жамғармасига мажбурий пенсия бадалларини ўтказадилар.

Сўнгги хабарлар