USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

ЕОИИ мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти 4,5 фоизга ошди – ҚР Президенти

14 Октябрь 17:52
Баҳам кўринг:
ЕОИИ мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти 4,5 фоизга ошди – ҚР Президенти

NUR-SULTAN. Kazinform – Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ялпи ички маҳсулоти 2021 йилнинг биринчи олти ойида 4,5 фоизга ўсди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Иттифоқ иқтисодиёти аста-секин тикланаётгани қувонарлидир. Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида иттифоқдаги ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 4,5%ни ташкил этди. Ялпи ички маҳсулот 900 миллиард долларга яқин», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида.

Бироқ, Қозоғистон Президенти, бундай ютуқларга қарамай, ташқи хавфлар ва ноаниқликлар юқори даражада қолишини таъкидлади.


Муаллиф: Марлан Жиембай



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив