ЕОИИ мамлакатлари умумий энергия бозори билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳудудида газ, нефть ва нефть маҳсулотлари учун умумий бозорларни яратиш бўйича қабул қилинадиган иккита халқаро шартнома бўйича концептуал масалаларни муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform.

Тадбирда ЕИКнинг энергетика ва инфратузилмалар вазири Темирбек Aсанбеков ва ЕОИИга аъзо давлатларнинг тегишли идоралари вазир ўринбосарлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евроосиё «бешлиги» давлатлари раҳбарлари даражасида ЕОИИ нефть ва нефть маҳсулотлари умумий бозорларини шакллантириш концепцияси ва дастури тасдиқланган эди. Бундай ҳужжатлар тўплами умумий газ бозори бўйича қабул қилинган. Кейинги муҳим босқич - ЕОИИда газ, нефть ва нефть маҳсулотлари учун умумий бозорларни шакллантириш бўйича халқаро шартномаларни қабул қилиш. Бу умумий бозорларни ишга туширишнинг умумий ҳуқуқий тизимини яратиш учун зарурдир.

Умумий бозорларни шакллантириш ва миллий қонунчиликни уйғунлаштириш бўйича ишлар ЕОИИ тўғрисидаги шартномада кўзда тутилган асосий принципларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Aсосийларидан бири - нефть ва нефть маҳсулотларининг бозор нархини таъминлаш, унинг шаффофлигини ошириш. Умумий бозорлар 2025 йил 1 январдан ишга тушиши керак.

Учрашув 14 сентабр куни ЕИК Кенгашининг мажлисига тайёргарлик доирасида ўтказилди.

Сўнгги хабарлар