ЕОИИ мамлакатлари радиочастота спектрини синхронлаштириши керак – ҚР Бош вазири

None
ALMATY. Кazinform – «Digital Almaty» форумининг ялпи мажлисида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов минтақада алоқа ва интернет сифатини яхшилаш масаласини кўтарди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ҳукумат раҳбари бугунги кунда Қозоғистонда 250 дан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган аҳоли пунктлари кенг полосали интернет билан қамраб олинганини таъкидлади.

Қолганлари радиореле тармоқлари ва паст орбитали сунъий йўлдош тизимларидан фойдаланади.

«Ўйлайманки, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар алоқа хизматларининг мавжудлиги ва сифатини ошириш учун радиочастота спектрини синхронлаштириши керак. Рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича биргаликда ишлашга тайёрмиз», - деди Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов.

Унинг сўзларига кўра, бу минтақадаги барча давлатлар учун янги имкониятлар очади.

Бунинг натижасида Иттифоқ мамлакатлари халқаро коридорлар ва трансчегаравий оқимларга уланган юқори тезликдаги маълумотларни узатиш каналини яратиш имкониятига эга бўлади.

«Шу билан бирга, трансчегаравий электрон ҳужжат айланишини ривожлантириш ва тарқатиш зарур. Жумладан, логистика компаниялари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Қозоғистонда транспорт ҳужжатлари электрон шаклга ўтилмоқда. Биз барча хорижий рухсатнома бланкаларини ЕОИИ доирасида электрон форматга ўзгартиришни таклиф қиламиз», - деди у.

Шунингдек, у қоғоз муомаласига барҳам бериш коррупция хавфини камайтиришини ва товар айланмасининг шаффофлигини оширишини таъкидлади.

«Энг муҳими, бу корхоналарга ўз харажатларини оптималлаштириш имконини беради. Бу ЕОИИ мамлакатлари ўзаро савдоси соҳасидаги электрон фаолиятнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Шу ва бошқа масалалар рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорликдаги ишимизнинг муҳим қисмидир», — деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар