ЕОИИ мамлакатлари раҳбарлари II Евроосиё иқтисодий форуми ишида иштирок этадилар

None
МОSKVA. Kazinform - 24-25 май кунлари Москвада II Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтади. Форумнинг асосий тадбири Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокидаги ялпи тадбир бўлади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси расмий вакили Ия Малкина брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Анъанага кўра, ЕИФни ўтказиш 25 май куни Иттифоқ давлат раҳбарларининг юзма-юз форматда Москвада бўлиб ўтадиган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишига тўғри келади», - деди расмий вакил.

Форум доирасида етти тематик йўналишга бўлинган 35 та бизнес-сессия ўтказилади: инсон капитали, технология ва ҳамкорлик, ўзгарувчан дунёда ЕОИИ, Евроосиё алоқалари, шунингдек, ЕОИИ ички бозори ва божхона ҳамкорлиги, рақобат ва давлат харидлари, стратегик блок ва ЕОИИ Кенгаши бизнес блоки.

Форумнинг асосий мавзуларидан бири аъзо давлатлар Бош вазирлари ўринбосарлари иштирокидаги «ЕОИИ 2030+ устувор йўналишлари» сессиясида Иттифоқ келажагини муҳокама қилиш бўлади. Унда ЕОИИни стратегик ривожлантиришнинг янги йўналишлари, Иттифоқни 2045 йилгача ривожлантиришнинг асосий мақсади ҳамда Иттифоқ тараққиётини таъминлаш бўйича аниқ қадамлар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

300 га яқин талабномалар келиб тушган «Яшил Евроосиё» иқлим лойиҳалари биринчи халқаро танлови натижаларининг сарҳисоб қилиниши муҳим воқеа бўлади.

Расмий вакил шунингдек, форумга тайёргарлик жуда қизғин, сутканинг 24 соати давом этаётганини айтди.

«Ҳозирги кунга қадар 1100 га яқин киши форумда иштирок этишини тасдиқлади, 2,5 мингдан ортиқ киши рўйхатдан ўтди. Иттифоқ давлатлари вакилларидан ташқари, МДҲ давлатлари, шунингдек, учинчи давлатлар – Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Туркия, ЖАР, Сингапур, Никарагуа, Венесуэла ва бошқа қатор давлатлардан ҳам меҳмонлар кутилмоқда», — деди И.Малкина. .

«Форумда ЕОИИнинг ШҲТ ва BRICS, Лотин Америкаси ва Индонезия билан ҳамкорлигини муҳокама қилиш режалаштирилган. Индонезия бу йил форумнинг меҳмон мамлакати ҳисобланади. Ишбилармонлик дастури энг долзарб ва бизнес томонидан талаб қилинадиган масалаларни ўз ичига олади, шунинг учун биз Евроосиё иқтисодий форуми Евроосиё маконида ҳамкорлик алоқаларини яхшилашда муҳим рол ўйнашини кутамиз», — дея хулоса қилди у.

Муаллиф: Наримбек Исмағулов


Сўнгги хабарлар