+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

ЕОИИ мамлакатлари фуқароларига Россия чегарасидан кириш учун янги қоидалар тасдиқланди

8 Июль 17:43
Баҳам кўринг:
ЕОИИ мамлакатлари фуқароларига Россия чегарасидан кириш учун янги қоидалар тасдиқланди

NUR-SULTAN. Kazinform - 10 июлдан бошлаб Россия Федерацияси чегарасини кесиб ўтиш учун COVID-19 учун манфий ПЗР-тест мавжудлигини «Путешествую без COVID-19» иловаси орқали тасдиқлаш керак бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Россияда коронавирусга қарши коллектив иммунитети 45,7% ни ташкил қилади Россияда портловчи моддалар ишлаб чиқарадиган заводда содир бўлган ёнғин оқибатида 15 киши ҳалок бўлди Россиянинг Свердловск вилоятида 21 киши метил спиртидан заҳарланиб вафот этди

«Қозоғистон Республикаси фуқаролари диққатига! 2021 йил 10 июлдан бошлаб Россия Федерацияси давлат чегарасини кесиб ўтиш учун COVID-19 ПЗР-тестининг манфий натижаси борлигини «Путешествуб без COVID-19» дастури орқали тасдиқлаш керак бўлади», - дейилган хабарда.

Дастлаб иловани юклаб олишингиз керак, сўнгра иловада келтирилган рўйхатдан энг яқин лабораторияни танланг. Шундан сўнг, ПЗР-тест топшириб, натижасини олганингиздан сўнг, уни «Тесты« бўлимидаги дастурга QR- кодини сканерлаш орқали юклашингиз керак (код лаборатория томонидан берилади). Чегарани кесиб ўтишда ушбу код чегара хизмати ходимларига тақдим этилади.

Россия Федерациясининг бош санитария шифокори фармонидаги ўзгаришга кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар (Арманистон Республикаси, Белорусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Россия Федерацияси) ) 2021 йил 10 июлдан бошлаб Россия Федерациясининг Давлат чегарасини кесиб ўтишда COVID-19 (Россия Федерацияси ҳудудига келишидан 72 соат олдин олинган) учун ПЗР-тестнинг манфий натижаси борлигини «Путешествую без COVID-19» мобил иловаси орқали тасдиқлаши керак.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив