ЕОИИ доирасидаги интеграция биринчи навбатда иқтисодий хусусиятга эга - Тоқаев

Фото:
ASTANA. Kazinform – Биз учун, 2015 йилги келишувда қайд этилганидек, ЕОИИ доирасидаги интеграция биринчи навбатда иқтисодий хусусиятга эга. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё иқтисодий форумида «Кўп қутбли дунёда Евроосиё интеграцияси» мавзусидаги нутқи чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

«Иқтисодий интеграция якуний мақсад эмас. Шуни тушуниш керакки, бу ташкилотга аъзо давлатлар иқтисодиётини ривожлантириш ва халқи фаровонлигини ошириш воситаси.

Иқтисодий интеграция муваффақияти стратегиялар, келишувлар ва қарорлар сони билан эмас, балки янги ишлаб чиқаришлар, технологиялар ва иш ўринлари билан баҳоланади», – деди ҚР Президенти.


Сўнгги хабарлар