ЕОИИ билан чегарадош давлатлардан товар олиб кириш мониторинги кучайтирилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан чегарада товарларни олиб кириш мониторинги кучайтирилди. Бу ҳақда ҚР Молия вазири Ерулан Жамаубаев парламентнинг ялпи мажлисида Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2019 йилги республика бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Трансферлардан ташқари даромадлар режаси 100,6 фоизга бажарилди. 2019 йил 1 январьдан бошлаб электрон шаклда счёт-фактураларнинг мажбурий расмийлаштирилиши мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларга қўшилган қиймат солиғи бўйича тушумларнинг 1,5 баравар кўпайишини таъминлади. Ўз навбатида, юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумлар 17 фоизга ошди. Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан чегарада товарларни олиб кириш мониторинги кучайтирилди», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, умуман, маъмурий чораларни кучайтириш ва рақамлаштириш ҳисобига 900 миллиарддан тангадан ошиқ маблағ ажратилган.

«Ҳисоботни кўриб чиқиш жараёнида даромадлар қисмининг бажарилиши тўғрисида мулоҳазалар билдирилди. Биринчидан, бу юридик шахслардан олинадиган корпоратив даромад солиғи улушининг камайиши билан боғлиқ. Юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумларнинг юқори бўлишига қарамай, унинг улушининг пасайиши асосан қўшилган қиймат солиғи улушининг 11 фоиз даражага ўсиши билан боғлиқ. Иккинчидан, бу аванс тўловлари орқали республика бюджетининг даромад қисми бажарилишига тааллуқлидир. Ушбу масала халқаро амалиётга, шунингдек, Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш Ташкилоти (АҚШ, Франция, Люксембург) мамлакатларига мос равишда услубий аҳамиятга эга. Аванс тўловлари механизми тадбиркорлик субъектлари учун ҳам қулайдир», - деди Е. Жамаубаев.

Учинчидан, 2019 йилда аҳоли жон бошига консолидацияланган бюджет солиқ тушумлари камайиши қайд этилди.

Бунга сабаб жаҳон нархларининг 10 фоизга пасайиши эди.

«Шуни таъкидлашни истардимки, Ҳукумат солиқ имтиёзлари ва преференцияларни оптималлаштириш устида ишламоқда», - деди у.

Сўнгги хабарлар