Энтони Блинкен Қозоғистонга ташриф буюрди ва ТИВ раҳбари билан учрашди

ASTANА. Кazinform – АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистонга келди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
Ташриф доирасида Энтони Блинкен Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди билан учрашди.
Кейинроқ АҚШ вакилининг Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашиши режалаштирилган.
Ташриф давомида Энтони Блинкен юқори мартабали амалдорлар билан учрашувлардан ташқари, Марказий Осиёнинг бешта республикаси вакиллари билан «C5+1» форматидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.
Умуман олганда, «C5+1» форуми АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий, энергетика, атроф-муҳит ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Муаллиф: Марлан Жиембай