Ёнғин туфайли Россиянинг Тюмень вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Фото: Фото: tass.ru
ASTANA. Kazinform – Тюмень вилояти губернатори Александр Моор ўрмон ёнғинлари сабабли 7 майдан бошлаб бутун вилоят ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

А.Моор вилоят аҳолисини ёнғин хавфсизлиги чораларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Ёнғин натижасида Речкина ва Богандинский қишлоғида, шунингдек, Тюмень вилоятининг учта боғдорчилик бирлашмасида 120 дан ортиқ бино вайрон бўлган. Бу ҳақда фавқулодда хизматлар хабар берди.

Ёнғинни ўчириш учун Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ил-76 самолёти ва учта вертолёт сафарбар қилинган. Авиация томонидан жами 192 марта, қарийб 1219 тонна сув қуйилган.

Якшанба куни Тюмень вилоятида тўққизта ландшафт ва учта ўрмон ёнғинлари ўчирилди. Кучли шамол ва иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ёнғинга қарши курашни қийинлаштиряпти. Етти аҳоли пункти аҳолиси хавфсиз жойга эвакуация қилиниши маълум қилинди.

Сўнгги хабарлар