+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Энг йирик криптовалюта - Биткоин нархи 10 фоиз қимматлашди

14 Июнь 15:41
Баҳам кўринг:
Энг йирик криптовалюта - Биткоин нархи 10 фоиз қимматлашди

LONDON. Kazinform - Ўтган якшанба куни Биткоин криптовалютасининг қиймати 9,8 фоизга ёки 3 492,71 долларга ошиб, 39 035,47 долларни ташкил қилди, деб хабар беради Kazinform Reuters агентлигига асосланиб.

Энг йирик электрон валюта ҳисобланмиш Биткоин жорий йилнинг 4 январига нисбатан 40,7 фоизга қимматлашган. Январда Биткоиннинг қиймати 27 734 долларни ташкил этганди.

Ethereum дунёдаги иккинчи йирик криптовалютадир. Якшанба куни унинг нархи 7 фоизга ёки 165,77 долларга кўтарилиб, 2532,77 долларни ташкил этди.

«Tesla Inc» бош директори Илон Маск якшанба куни ўзининг Twitter саҳифасида биткоиндан фойдаланиш қайта тикланадиган энергия манбаларининг улуши Биткоин «ишлаб чиқариш» пайтида анъанавий равишда ишлаб чиқарилган энергия улушидан ошиб кетган тақдирда қайта тикланишини айтди.

Ҳозирда Tesla ўз маҳсулотларини сотишда Биткоин қабул қилишни тўхтатган. Сабаби Илон Маск криптовалюта «ишлаб чиқарадиган» компютерлар жуда кўп энергия сарфлашидан хавотирдалигини билдирмоқда.

Муаллиф: Адилет Сейилханов


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив