Энг яхши хорижий олимларга 10 йиллик илмий-педагогик визалар берилади

None
ASTANA. Kazinform – Энг яхши хорижий олимларга 10 йил муддатга «Илмий-педагогик виза» берилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, «Очиқ Қозоғистон 500+» миграция сиёсатининг янги концепциясининг биринчи йўналиши - Қозоғистонни минтақавий таълим марказига айлантиришга қаратилган таълим иммиграциясидир. Бу борадаги ишлар олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркибини мустаҳкамлаш, таълим сифатини оширишга хизмат қилади. Шу мақсадда 100 та энг яхши ўқитувчи ва олимларни Қозоғистонга жалб қилиш тавсия этилади.

«Ушбу тоифадаги ходимларга ўн йиллик «Илмий-педагогик виза» беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда. Шундан келиб чиқиб, улар Қозоғистонда доимий яшаш учун рухсатнома олиш, кейин эса фуқароликни олиш имконияти кўриб чиқилади. Танқис мутахассисликлар бўйича таҳсил олаётган хорижлик талабалар орасида ҳам магистратура ва бакалавриат талабаларига ҳам шундай имконият бериш режалаштирилган», - деди Тамара Дуйсенова.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар