Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Энергетика вазири Қозоғистон нефть экспорт қиладиган қувур яқинида топилган минага изоҳ берди

20 Июнь 12:36

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Энергетика вазири Болат Ақшолақов Каспий қувур консорциуми яқинида топилган мина бўйича фикр билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Денгиз тубида тегишли ишлар олиб борилгунга қадар тозалаш тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. Афсуски, денгиз тубида Иккинчи жаҳон урушидан қолган миналар кўп»

, - деди Болат Ақшолақов Парламент палаталарининг қўшма мажлиси олдидан журналистлар саволларига жавоб бераркан.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада консорциум ушбу йўналишда иш бошлаган.

Шунингдек, у бу ҳолат Каспий қувур консорциуми ишига таъсир қилмаслигини айтди.

«Бундан ташқари, Қашағанда 15 июлгача таъмирлаш ишлари олиб борилади. Битта нефт насос агрегати ишлаб турибди. Қолган иккитаси денгиз тубини тозалаш учун тўхтатилган»

, - деди вазир.

Унга кўра, ҳудуддаги денгиз тубини тозалаш бўйича режалаштирилган ишлар 15 июндан 25 июнга қадар якунланиши керак.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар