Эндиликда Миллий фанлар академияси раҳбари Президент томонидан тайинланади

None
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар академиясининг айрим масалалари тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Эндиликда бу ташкилот Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий фанлар академиясига айланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Миллий Фанлар академиясининг мақомини ошириш мақсадида «Қозоғистон Республикаси Президенти тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонунининг 10 ва 33-моддаларига мувофиқ қарор қабул қиламан:

«Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар академияси» нотижорат акциядорлик жамияти Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги «Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар академияси» нотижорат акциядорлик жамиятига айлантирилсин. Миллий фанлар академияси президенти Қозоғистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади деб билгилансин», — дейилади Давлат раҳбари Фармонида.

Фармон эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 1 июнь куни Қозоғистон Миллий Фанлар академиясининг 75 йиллик юбилей сессиясида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан бюджетдан маблағ ажратиш ва унга давлат мақоми бериш орқали Академиянинг ролини ошириш бўйича кўрсатма берилган эди.

«Асосий фан даргоҳининг ролини ошириш жуда муҳим. Шунинг учун биз унга давлат мақоми бериб, бюджетдан молиялаштирамиз. Унинг ҳозирда бажараётган вазифаларидан бошқа вазифаларини аниқ белгилаш керак. Хусусан, илмий устуворликлар ана шу тузилма томонидан белгиланиши керак. Махсус грантлар, стипендиялар ва мукофотлар бериш ваколати ҳам Академияга берилиши керак», - деди Президент.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар