Энди Tiji, Nickelodeon болалар каналлари қозоқ тилида эфирга узатилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Tiji ва Nickelodeon каналларининг болалар контенти қозоқ тилида чоп этилади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.

Вазир Асқар Умаров ўз нутқида жамоатчилик онгини модернизация қилиш соҳасида олтита асосий йўналиш мавжудлигини таъкидлади.

«Ўтган йилдан бошлаб дастурда ёш авлод, айниқса, ўқувчилар ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Миллий таълим», болалар контентини қозоқ тилига «Tiji», «Nickelodeon» каналлари учун таржима қилиш каби кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Айтганча, Tiji ва Nickelodeon тез кунларда қозоқ тилида эфирга узатилади», - деди вазир.

Унга кўра, бу йўналишда «Миллий маънавият» ва «Йўл харитаси» лойиҳаларини сифатли амалга ошириш асосий устувор йўналиш ҳисобланади.

«Ушбу стратегик ҳужжатлар Қозоғистоннинг ўзига хослиги ва интеллектуал салоҳиятини, давлат тилини ривожлантириш, миллатнинг маданий кодини асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш, ёшларни ҳар томонлама камол топтириш ва ўз-ўзини англашга қаратилган», — деди Асқар Умаров.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар