Энди сунъий интеллект магнит бўронларини олдиндан башорат қила олади - олимлар

None
ASTANA. Kazinform - NASA олимлари геомагнит бўронлари ҳақида эрта хабар берадиган тизимни ишлаб чиқди. У сунъий интеллектга асосланган. Бу ҳақда mir24.tv сайтида маълум қилинган, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.

Янги тизим бўронни маълум бир ҳудудда юзага келишини 30 дақиқа олдин башорат қила олади. Бундан ташқари, у ҳодисанинг оқибатларини баҳолашга ёрдам беради.

Модель ACE, Wind, IMP-8 ва Geotail фазовий сунъий йўлдошлари маълумотларини, шунингдек, ерости станциялари маълумотларини таҳлил қилади.

Модель DAGGER деб номланди. Ишланма муаллифларининг фикрига кўра, у бутун дунё бўйлаб магнит бўронларини башорат қилиш учун ишлатилиши мумкин.

Магнит бўронларининг электрон технологиялардан фаол фойдаланаётган замонавий дунё учун ҳалокатли бўлиши мумкин. Мисол учун, 1989 йилда қуёш бўрони бутун Квебекда электр энергиясини узиб қўйганди. Ўшанда миллионлаб одамлар 12 соат давомида электрсиз қолганди. Кэррингтон ҳодисаси 1859 йилда биринчи телеграф станцияларида ёнғинларга сабаб бўлиб, алоқа узилишига олиб келган эди.

Олимларнинг таъкидлашича, ҳалокатли магнит бўронлари хавфи навбатдаги қуёш фаоллиги 11 йиллик даврида энг юқори чўққисига чиққанида ортади. У 2025 йил июль ойида юз беради. Ишланма муаллифларининг таъкидлашича, эрта огоҳлантириш инфратузилмани яқинлашиб келаётган қуёш бўронидан ҳимоя қилиш чораларини кўриш, масалан, сезгир тизимларни вақтинча ўчириш ёки сунъий йўлдошларни бошқа орбиталарга ўтказиш имконини беради.


Сўнгги хабарлар