Энди Президентнинг яқинлари миллий компанияларда юқори лавозимларда ишламайди – ҚР адлия вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президентнинг акаси, опаси ва фарзандлари миллий компанияларда раҳбар лавозимларига ишга жойлаштирилмайди. Бу ҳақда Қозоғистон адлия вазири Қанат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ўзининг сўнгги Мурожаатномасида Президентнинг яқинларининг ишга жойлашиши масаласига алоҳида урғу берган эди. Қасим-Жомарт Тоқаев инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати эканини ҳисобга олиб, президентнинг яқин қариндошларига давлат ва квазидавлат тузилмаларида раҳбарлик лавозимларини эгаллашни конституциявий равишда тақиқлашни таклиф қилди», — деди вазир.

Шу билан бирга, у қонунга мувофиқ кимлар Президентнинг яқин қариндоши эканлиги ва улар қандай лавозимларни эгаллаши мумкин эмаслиги масалаларига ҳам батафсил тўхталиб ўтди.

«Қонунга кўра, яқин қариндошлар деганда ота-оналар, болалар, фарзандликка олувчилар, фарзандликка олинганлар, бир ота-онадан ёки бошқа-бошқа ота-онадан туғилган ака-ука ва опа-сингиллар, бобо-бувилар ва набиралар киради. Бундан ташқари, коррупцияга қарши қонунчиликда қуда томонга, яъни эр-хотиннинг яқин қариндошларига нисбатан ҳам чекловлар қўйилган. Ўз навбатида, Президент қарори билан вазирлар, уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ва бошқаларни ўз ичига олган сиёсий ва маъмурий давлат хизматчилари лавозимларининг реестри белгиланди», — деди Қанат Мусин.

Унга кўра, квазидавлат секторига давлат иштирокчиси бўлган ташкилотлар киради.

«Шундай қилиб, қонунчилик даражасида тегишли тақиқлар белгиланса, масалан, Президентнинг укаси, опаси ва фарзандлари «Самруқ-Қазна» ёки «Байтерек» каби миллий компанияларда раҳбарлик лавозимларида ишлай олмайди», — деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар