Энди қозоғистонлик ёшлар SMS орқали ишга жойлашиши мумкин

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ишга жойлашишда қийинчиликка дуч келган ёшларни аниқлашнинг янги тизимини жорий қилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Аксарият ҳолларда ёшлар бандликка кўмаклашиш марказларига келмаяпти, ўқув хизматларига мурожаат қилмаяпти. Шу боис ижтимоий портрет орқали уларни аниқлаш имконини берувчи «эрта аниқлаш тизими» ахборот тизимини жорий этмоқдамиз. Биз бу одамлар учун проактив форматдан фойдаланамиз», - деди меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Ержан Биржанов.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунга қадар бандликка кўмаклашиш марказлари асосий эътиборни амалий характердаги хизматлар кўрсатишга қаратган. Агар ёшлар келиб рўйхатдан ўтишса, жорий йилда ўзаро мулоқотнинг янги форматини жорий этиш режалаштирилган.

«Биз ишсиз ёшларни аниқлаймиз, уларга матнли хабарлар юборамиз ва онлайн тренинглар, қисқа муддатли курслар ёки жамоат ишлари каби турли хизматларни таклиф қиламиз. Яъни бизга келмаган шахсларга ахборот етказишимиз керак», - деди Ержан Биржанов.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар