Энди Қозоғистонда жониворларни азоблаганлар 2 йилгача қамалиши мумкин

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ҳайвонларга тажовуз қилганлар 2 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Одамлар нега ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишлари аниқ эмас. Буни оқлаш мумкин эмас. Ҳар куни ижтимоий тармоқларда мантиқсиз ҳаракатлар эълон қилинади. Биз оққушни бўққан, итбалиқларни калтаклаган, итни ҳақоратлаганларни кўрдик. Шунга ўхшаш фактлар жуда кўп. Шунинг учун жазони кучайтириш керак», - деди Мағзум Мирзағалиев.

Вазирнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Жиноят кодексининг 316-моддаси («Ҳайвонларга шафқатсизлик») бўйича жазони кучайтириш таклиф этилмоқда.

«Жарималар кўпаяди, ҳатто қамоқ жазоси тайинланиши ҳам мумкин. Яқинда ушбу қонун лойиҳаси Мажлисга юборилди. Бундан ташқари, депутатлар ва ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича фаоллар билан биргаликда ҳайвонларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Уни амалга ошириш ҳайвонларга инсоний ва масъулиятли муносабатда бўлишни таъминлайди. Ҳар хил тоифадаги ҳайвонларни парвариш қилиш бўйича умумий ва махсус талаблар белгиланади. Шу билан бирга, ҳайвонларга нисбатан ҳар қандай шафқатсизлик учун жавобгарлик илова қилинган қонун билан таъминланган», - деди вазир.

Таъкидлаш жоизки, янги ҳужжатда ёввойи, уй, хизмат ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига нисбатан шафқатсизликнинг олдини олиш бўйича батафсил чоралар келтирилган. Ветеринария ёрдами, тегишли парвариш ва ҳайвонларни кўнгил очиш мақсадида ишлатиш қоидалари тасдиқланди. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликни тарғиб қилиш тақиқланади.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар