Энди Қозоғистонда вейпларни сотиш ва истеъмол қилиш тақиқланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда вейп сотиш ва чекиш тақиқланади. Бу ҳақда Парламент Мажилиси депутати Аманжан Жамалов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз Қозоғистонда қонунга вейпларни сотиш ва улардан фойдаланишни тақиқловчи ўзгартириш киритишга қарор қилдик. Тамаки қўшимчалари, суюқликлар, газ – уларни Қозоғистонда сотиш ва ишлатиш бутунлай тақиқланади», — деди Аманжан Жамалов Мажилисда.

А.Жамаловнинг тушунтиришича, ҳозирда Қозоғистонда қиздириладиган тамаки (Айкос, Гло)га солиқ солинмайди.

«ЖССТ маълумотларига кўра, у таъсир қилиш даражаси, никотин миқдори ва бошқа кўрсаткичлари бўйича оддий тамаки каби организмга зарарли. Бугун депутатлар ушбу стикларга акциз солиғи жорий этишга қарор қилишди. Уларга нисбатан оддий сигареталарга солинадиган акциз солиғининг 70 фоизи миқдорида акциз солиғи ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди», — деди у.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш кодексига суюқ ва газсимон тамаки қўшимчалари бўлган электрон қурилмаларни сотиш ва улардан фойдаланишни тақиқловчи ўзгартиришлар киритилди.

«Қозоғистонда турли хил хушбўй сигаретларни сотиш ва истеъмол қилиш бутунлай тақиқланган. Шунинг учун бу тушунчалар Солиқ кодексидан олиб ташланди», - деди Аманжан Жамалов.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар