Энди Қозоғистонда университет ва коллеж битирувчиларига диплом электрон шаклда берилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилдан бошлаб мамлакатимиз университетлари ва коллежлари битирувчиларга дипломларни электрон шаклда топширадилар. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Рустем Биғари иштирокидаги онлайн-брифингда маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вице-вазирнинг сўзларига кўра, фуқароларнинг дипломлари Миллий таълим маълумотлар базасида рўйхатдан ўтади.

«Университет ва коллеж битирувчиларига дипломнинг қоғоз нусхаси, шунингдек, электрон нусхаси берилади. Дипломнинг қоғоз нусхаси сақланиб қолади, чунки чет элга борганлар буни қоғозда кўрсатадилар», деди Қозоғистон Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Рустем Биғари.

Шунингдек, у иш берувчи дипломнинг сохта эмаслигини фақат Таълим ва фан вазирлигидан билиб олиши мумкинлигини айтди.

«Албатта, биз ҳамма учун маълумотлар базасини очолмаймиз. Ҳар ким дипломнинг ҳақиқий ёки сохта эканлигини текшириши мумкин. Иш берувчи дипломнинг электрон нусхасини Таълим ва фан вазирлиги орқали олиши мумкин. Маълумотни ошкор қилмаслик тўғрисида шартнома имзоланади» деди у.

Сўнгги хабарлар