Энди Қозоғистонда шакар тақчиллиги бўлмайди – Савдо вазири

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин Қозоғистонда энди шакар тақчиллиги бўлмаслигига ишонтирмоқда. Унга кўра, бир килограмм шакарнинг заводдаги нархи 450 тенгедан ошмайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Нега бизда инфляция 18,8% ни ташкил қилди? Инфляциянинг энг катта омили шакар бўлди - ўсиш 75%. Бу Россия экспортни ёпганлиги сабабли юзага келди. Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун бу йил ҳар бир вилоятга алоҳида шакар заводи бириктирилди. Ҳар бир ҳудуд айланма маблағни бошқа ҳудудни эмас, ўзини тўйинтириш учун сарфлаши керак»

, - деди Серик Жуманғарин Ҳукумат йиғилишидан кейин журналистлар билан суҳбатда.

Савдо вазирининг ишонтиришича, бу йил Қозоғистон ўзини шакар билан тўлиқ таъминлайди.

«Ҳа, биздаги шакар шакарқамишдан олинган шакар бўлади, чунки ҳозирча лавлаги етишмаяпти. Лекин бу бизнинг шакаримиз бўлади. Энди шакар тақчиллиги бўлмайди. Заводдан олинадиган нархи - килограмми 450 тенгедан ошмайди. Заводлар билан келишиб олдик»

, - деди Серик Жуманғарин.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар