Энди Қозоғистонда ҳокимлар билвосита сайлов орқали тайинланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ҳудудлар ҳокимлари билвосита сайлов орқали тайинланади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Маслихатларнинг таъсирини максимал даражада ошириш учун вилоятлар ҳокимларини тайинлаш тартибини ҳам ўзгартириш керак, деб ўйлайман. Ҳозирда маъсул депутатлар Президент томонидан кўрсатилган биттагина номзодга розилик беради ёки розилик бермайди», — деди Президент.

Шу муносабат билан Қасим-Жомарт Тоқаев қонунчиликка Президентнинг вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ҳокими лавозимига камида иккита номзодни муқобил асосда кўрсатиш ҳуқуқини тартибга солувчи ўзгартириш киритиш лозимлигини таъкидлади.

«Шундай қилиб, Президент вилоятлар ва республика аҳамиятига молик шаҳарлар ҳокимларини маслихатларнинг кўриб чиқиши натижаларини инобатга олган ҳолда тайинлайди. Бу аслида ҳудудлар раҳбарларини билвосита сайлаш демакдир. Шу билан бирга, Президент вилоятлар раҳбарларини маслахат билан маслаҳатлашмасдан лавозимидан озод этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар