Энди Қозоғистонда ногиронларнинг иш ҳақини бандлик марказлари субсидиялайди

None
ASTANA. Kazinform – Меҳнат вазирлиги «Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун махсус иш ўринларини ташкил этувчи иш берувчиларнинг харажатларини субсидиялаш тамойилларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритмоқчи. Ҳужжат «Аshyq» норматив-ҳуқуқий актлар порталида эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Махсус иш ўринларини ташкил этиш билан боғлиқ иш берувчиларни субсидиялашни ташкил этиш бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан, шунингдек, Қозоғистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Бундан ташқари, Халқ бандлигига кўмаклашиш маркази ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни субсидиялайди», — дейилади буйруқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалги тартибга кўра, субсидия республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилар эди. Бундан ташқари, янги ўзгаришлардан келиб чиқиб, ногиронлар ва иш берувчи ўртасида меҳнат шартномаси 3 йил муддатга тузилади. Илгари бундай норма йўқ эди.

Янги тамойилга кўра, Давлат бандликка кўмаклашиш марказлари алоҳида парваришга муҳтож фуқароларнинг иш ҳақини қуйидаги миқдорда субсидиялайди:

- биринчи 12 ойлик иш ҳақининг 70%, лекин 30 БҲМдан кўп бўлмаган миқдорда;

- ишлаган 13 ойдан 24 ойгача иш ҳақининг 65%, лекин 30 БҲМдан ошмаслиги керак;

- ишлаган 25 ойдан 36 ойгача бўлган иш ҳақининг 60 %, лекин 30 БҲМ дан ошмаслиги керак.

Буйруқнинг жамоатчилик муҳокамаси 5 декабрга қадар давом этади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар