Энди Қозоғистонда квартирада пропискада турганларни банк мобил иловаси орқали ҳам чиқариш мумкин

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Банк мобил иловасига кварира пропискасидан чиқариш хизмати киритилади. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги вакили Шуғила Турлибек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Эндиликда Halyk Homebank иловаси орқали исталган одам ўз квартирасида кимлар рўйхатга олинини текшира олади. Бундан ташқари, иловада хонадонда яшовчи фуқароларни рўйхатдан чиқариш имконияти кўриб чиқилади», — деди Шуғила Турлибек вазирлик матбуот хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Хусусан, ушбу хизмат «Рўйхатдан ўтиш» бўлимида йўлга қўйилади. Бу хизматдан фақат Қозоғистон фуқаролари, яъни мулк эгалари фойдаланиши мумкин.

Янги хизмат Ички ишлар вазирлиги ҳамда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирликлари кўмагида рақамли банкинг имкониятларини кенгайтириш доирасида амалга оширилмоқда.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар