Энди Қозоғистонда кўчада ниқоб тақиш мажбурийдир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР бош давлат санитария врачи Айжан Есмағамбетова 2020 йил 27 июльда «Қозоғистон Республикаси бош давлат санитария шифокорнинг 2020 йил 26 июндаги №43 сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги янги қарорни имзолади. Янги қоидаларга кўра, қозоғистонликлар кўчада ва ёпиқ иншоотларда, автомашиналарда ниқоб кийишлари шарт, деб хабар беради Kazinform.

Фармонга биноан, аҳоли қуйидаги ҳолатларда ниқоб кийишлари шарт:

- ёпиқ муассасаларда (дорихоналарда, дўконларда, идораларда, тиббиёт ташкилотларида, хизмат кўрсатиш ташкилотларида ва бошқа жойларда), шунингдек транспортда ва кўчада;

- Соғлом фуқаролар COVID-19 касаллигига шубҳа қилинган кишига ёрдам берганида;

- коронавирус инфекциясига ўхшаш аломатлар бўлса (иситма, йўтал ёки аксириш);

Қарорнинг ушбу қисми мажбурийдир. Ушбу талаб бажарилмаган тақдирда айбдорлар маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Сўнгги хабарлар