+7 (701) 759 90 19
USD 425.37 EUR 492.66
RUB 5.97 CNY 66.15
Янгиликлар

Энди Қозоғистонда ижтимоий нафақалар рақамли ҳамён орқали тўланади

2 Сентябрь 18:30
Баҳам кўринг:
Энди Қозоғистонда ижтимоий нафақалар рақамли ҳамён орқали тўланади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов ижтимоий рақамли ҳамён қачон ишга туширилишига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда ногиронлар ва боқувчисини йўқотганларга 292 млрд тенге нафақа тўланди

«Давлат раҳбари Ижтимоий рақамли ҳамённи жорий этиш, шунингдек, тегишли савдо тизимини яратиш бўйича кўрсатма берди. Бугунги кунда Меҳнат вазирлиги томонидан республика бюджетидан ҳар йили жами 3,4 триллион тенге миқдорида 39 турдаги ижтимоий нафақалар берилади. Барча тўловлар нафақа олувчиларнинг иккинчи даражали банклардаги ҳисоб рақамларига ўтказилади», - деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Унинг айтишича, Президентнинг топшириқларини бажариш учун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, Савдо ва интеграция, Рақамли ривожланиш вазирликлари томонидан бир қатор тайёргарлик ишлари олиб борилган.

«2020 йил охиригача биз ижтимоий рақамли ҳамён орқали манзилли ижтимоий ёрдамни тўлашнинг тажриба механизмини амалга оширамиз. Ижтимоий рақамли ҳамёнлар фуқаронинг шахсий идентификация рақами асосида ишлаб чиқарилади. Иккинчи босқичда, 2021-2022 йилларда ушбу вазирликлар Миллий банк ва Молия бозорларини тартибга солиш агентлиги билан биргаликда республика ва маҳаллий бюджетлар, ижтимоий суғурта ва ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ҳисобидан пенсиялар ва нафақаларни Ижтимоий рақамли ҳамён орқали тўланади», - Б.Нуримбетов.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Мурожаатномада фуқаронинг рақамли ижтимоий ҳамённи жорий қилиши кераклигини таъкидлаган эди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив