Энди Қозоғистонда ишга жойлашиш учун ҳужжат йиғиш шартмас

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – E-hr тизими меҳнат шартномасини тузишда меҳнат дафтарчалари ва қоғозли ҳужжатлардан воз кечишга имкон беради, дея хабар беради Kazinform.

Бандликни ҳисобга олишнинг ягона тизими (E-hr) корхоналар кадрлар бўлимида ходимларни рўйхатга олиш вақтини қисқартиришга ёрдам беради. «Меҳнат ресурсларини ривожлантириш маркази» АЖ ишга жойлашиш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилмайдиган E-hr тизимини жорий этди. Эндиликда кадрлар бўлими барча керакли ҳужжатларни (паспорт маълумотлари, яшаш жойи, соғлиғи, судланганлик тўғрисидаги маълумотлар) шахсан ва электрон шаклда олиши мумкин.

Янги хизматдан фойдаланиш учун корхоналар фақат E-hr тизимида рўйхатдан ўтишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, E-hr тизими 2018 йилдан бери пилот режимида ишлаб келмоқда. Ҳозирда тизимга ихтиёрий равишда Қозоғистондаги 28000дан ортиқ компаниялар қўшилган. Бугунги кунда E-hr тизимида 1,3 миллион электрон иш билан таъминлаш шартномалари рўйхатга олинган.

2020 йилнинг биринчи ярмида тизимга яна 25 мингга яқин иш берувчини қўшиш режалаштирилган.


Сўнгги хабарлар