Энди Қозоғистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари чегарадан уч ойда бир мартагина ўта олишади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда давлат чегарасини кесиб ўтиш тартиби ўзгартирилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Бош вазири расмий сайтига асосланиб.

Ушбу қарор Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия томонидан қабул қилинган.

Комиссиянинг бир қатор қарорларига биноан қуйидаги шахслар учун давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибига ўзгартиришлар киритилди:

- Қозоғистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома олган чет элликлар ва уларнинг оила аъзолари учун;

- Қозоғистон Республикаси фуқароларининг оилалари аъзолари бўлмиш чет элликлар учун.

Ушбу тоифадаги шахслар Қозоғистон Республикаси Давлат чегарасини 90 кун ичида бир мартадан ортиқ кесиб ўтишлари мумкин эмас (илгари бу 30 кун эди).

Сўнгги хабарлар