Энди Қозоғистонда диплом ва аттестатлар QR код ёрдамида рақамли форматда берилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ҳар бир талабанинг рақамли профили яратилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида мамлакат таълимини 2026 йилгача ривожлантириш концепциясини муҳокама қилиш чоғида таълим вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Мактаблардаги дарсликларни танлаш ва мониторинг қилиш рақамли форматга ўтказилади. Сертификат ва дипломлар QR кодли рақамли форматда берилади. Ҳар бир талабанинг рақамли профили киритилади. У ерда ўқувчининг боғчадан то мактаб ёки коллежни тамомлашгача бўлган ўқув, ижтимоий ютуқлари, баҳолари, малакалари харитаси тузилади»

, – дейди А.Аймағамбетов.

Шу муносабат билан вазир энг зарур хизматлар eGov портали ва йирик банкларнинг мобил иловаларида тўлиқ қамраб олинишини таъкидлади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар