Энди Қозоғистонда ҳарбий хизматни ўтаганлар университетда бепул ўқиши мумкин

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Мудофаа вазирлиги Фан ва олий таълим вазирлиги, шунингдек, етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташга бўлган қизиқишини ошириш бўйича янги лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, мазкур лойиҳа ҳарбий хизматни ўтаб бўлган барча фуқароларга суҳбат натижаларига кўра, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлганидан кейин икки йил ичида олий таълим муассасаларига тўлов асосида ўқишга кириш имконини беради. Шунинг учун, тақвимга кўра, кузда армиядан келганидан сўнг, улар ўқишга киришлари мумкин. Собиқ ҳарбий хизматчилар олий таълим муассасаларининг ҳарбий кафедраларида бепул ўқиш имкониятига эга бўлади.

«Ҳарбий хизматчиларга ҳарбий хизматни ўташ даврида шахсий фазилатлари, намунали хулқ-атвори ва жанговар тайёргарликда эришган юксак натижалари асосида олий таълим муассасаси гранти ҳисобидан бепул олий таълим олиш имконияти яратилмоқда. Бундай ёшларга Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий таълим муассасаларида олий ўқув юртларига кириш миллий имтиҳонини ҳисобга олмаган ҳолда ўқиш имконияти тақдим этилмоқда. Ҳарбий таълим муассасаларига имтиҳонсиз киришда ва фуқаролик олий таълим муассасаларига таълим грантларини олишда Ватан олдидаги бурчини адо этган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ҳам устувор ҳисобланади. Лойиҳани амалга ошириш таълим соҳасидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритишни талаб қилмайди»

, — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги қирққа яқин олий таълим муассасаларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга таълим олишда имтиёзлар берилгани тасдиқланди.

«Мудофаа вазирлиги тегишли меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш бўйича ишларни бошлади. Лойиҳани амалга ошириш 2023 йилда бошланади. Бундай имтиёзлар хизмат бурчини ўтаётган фуқаролар ва 2022 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақириладиган аскарларга берилади»

, — дейилади вазирлик хабарида.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар