Энди Қозоғистонда 15-18 ёшли ўсмирлар йўл ҳақининг 50 фоизини тўлашади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси қонунлари ва кодексларига ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга жамоат транспортида юришга имтиёз берувчи қоидалар киритилади. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Парламенти Мажилиси «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқмоқда.

Қонун лойиҳаси Қозоғистон Республикасининг 4 та кодекси ва 16 та қонунига ўзгартиришлар киритишни назарда тутади.

Жумладан, қонун лойиҳасида ижтимоий аҳамиятга эга, шунингдек, шаҳар (қишлоқ), шаҳар атрофи мунтазам транспортида «Алтын алқа», «Күміс алқа» медаллари билан тақдирланган, «Батыр ана» унвони берилган, І ва ІІ даражали «Ана даңқы» ордени билан тақдирланган кўп болали оналарнинг, биринчи гуруҳ ногиронларининг бепул саёҳат қилиш ҳуқуқи кўзланган. 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар эса чипта нархининг 50 фоизини тўлашлари мумкин», — деди Қайрбек Ўскенбаев.

Депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда бир овоздан маъқулладилар.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар