Энди Қозоғистон фуқаролари Андоррага визасиз саёҳат қилишлари мумкин

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Андорра Ташқи ишлар вазири Мария Убах билан учрашди. Йиғилиш якунида барча турдаги паспортларни виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисида келишув имзоланди, деб хабар беради Kazinform.

«Пойтахтга келишдан олдин Андорра Ташқи ишлар вазири Алмати шаҳрига ташриф буюрди ва бир қатор учрашувлар ўтказди. У шаҳар ҳокими билан ҳам музокаралар олиб борди. Қозоғистон ва Андорра ўртасидаги икки томонлама муносабатлар барқарор, прогрессив бўлиб, конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Энг илғор ва истиқболли йўналиш туризм соҳасидир. Шу муносабат билан бугунги музокаралар натижасида саёҳат қилувчиларни ўзаро визадан озод қилиш бўйича келишув имзоладик. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги биринчи ҳукуматлараро келишув бўлди», — деди Мухтар Тлеуберди.

Шу билан бирга, у Қозоғистон ва Андорра ўртасидаги ҳуқуқий база ҳар икки мамлакат халқлари манфаати учун янада тўлдирилишига умид қилишини билдирди.

«Иккала давлат халқаро тузилмада бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Қозоғистон ва Андорра ўртасидаги БМТ ва ЕХҲТ доирасидаги ҳамкорлик самарали ривожланмоқда. Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси ва ЕХҲТ Парламент Ассамблеясида парламентлараро алоқалар изчил ривожланмоқда. Шу билан бирга, 2022-2024 йилларга БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида Қозоғистон Республикаси номзодини қўллаб-қувватлагани учун Андоррага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», — деди Қозоғистоннинг бош дипломати.

Фото: www.portalcomunicare.com.br

Сўнгги хабарлар