+7 (701) 759 90 19
USD 423.91 EUR 497.37
RUB 5.82 CNY 65.59
Янгиликлар

«Эмми» мукофоти номинантлари маълум бўлди

14 Июль 11:20
Баҳам кўринг:
«Эмми» мукофоти номинантлари маълум бўлди

LOS ANGELES. Kazinform– «Эмми-2021» мукофоти номинантлари эълон қилинди. 73- тақдирлаш маросими 19 сентябрда Лос-Анжелесда ўтказилади, деб хабар беради Kazinform Euronews агентлигига асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар

Netflixнинг «The Crown» ва «Disney+» стриминг сервисининг «The Mandalorian» телесериаллари рўйхатда етакчилик қилмоқда: уларнинг ҳар бирига 24 номинация тегишли.

«Драматик сериалдаги энг яхши актриса» йўналишидаги мукофотга «The Crown» сериали актрисалари Оливия Колман мен Эмма Коррин тавсия қилинди.

Улар иккинчи Елизавета қиролича ва Диана хоним ролларини ижрот қилишган.

«The Mandalorian» – илк ўйин сериали, «Star wars» фильмлар тармоғининг таркибий қисми.

Сериал сюжети «Return of the Jedi» фильмидаги воқеалардан беш йил ўтган сўнг юз беради.

Бош ролни – ёлғиз овчи Дин Джаринни Педро Паскаль ўйнаган.

1990 йилдан бери WarnerMedia бўлими – HBO (Home Box Office) кабель ва спутник телевизор тармоқлари ўртасида номинациялар сони бўйича етакчилик қилмоқда.

Унинг ҳиссасида 130 номинация мавжуд.

«Энг яхши комедия сериали» йўналишидаги мукофотга 8 картина тавсия этилган: «Black-ish», «Cobra Kai», «Emily in Paris», «The Flight Attendant», «Hacks», «The Kominsky Method», «PEN15», «Ted Lasso».

«Энг яхши мини-сериал» мукофоти учун «The Queen's Gambit», «I May Destroy You», «Mare of Easttown», The «Underground Railroad» ва «WandaVision» сериаллари баҳслашадилар.

«Эмми» (Primetime Emmys) – Теливизор экранидаги энг яхши ишларга бериладиган энг нуфузли мукофотлардан бири.

Қўлида рамзий атом ушлаган қанотли аёл шаклидаги олтин ҳайкалчаларни Телевизор санъати ва олимлари академияси топширади.

Қарорни унинг 23 мингга яқин аъзоси қабул қилади.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив