Эмманюэль Макрон пенсия ислоҳоти ҳақида баёнот берди

None
BRUSSELS. Кazinform – Франция ҳукумати тез орада иш ҳақини тўлаш шартларини яхшилаш, таълим, соғлиқни сақлаш ва адлия тизимларини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга киришади. Бу ҳақда мамлакат президенти Эмманюэль Макрон телеканаллар орқали қилган чиқишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Франция президенти Э.Макрон меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича касаба уюшмалари билан янги музокаралар бошлашга ваъда берди.

Касаба уюшмалари пенсия ёшини икки йилга, яъни 64 ёшга оширишга норозилик билдириб, пенсия ислоҳотидан воз кечмасликларини, ҳукумат билан музокараларни давом эттирмаслигини маълум қилди. Бироқ, Э.Макрон ҳар бир кишининг пенсия кафолати учун ислоҳотлар зарурлигини таъкидлади. Франция Конституциявий суди пенсия ёшини ошириш бўйича ислоҳотларни маъқуллаганидан кейин у пенсия тўғрисидаги қонунни имзолади.

Бироқ, уч ойлик намойишлар ва иш ташлашлардан сўнг касаба уюшмалари таслим бўлмасликка ваъда берди ва 1 май куни Меҳнат куни муносабати билан оммавий норозилик намойишлари ўтказилишидан огоҳлантирди. Франция Бош вазири Элизабет Борн ҳукумат пенсия ислоҳотидан кейин бошқа ислоҳотларни давом эттиришига ваъда берди.

«Биз ислоҳотлар суръатини тезлаштиришга қатъий қарор қилдик», – деди у. 1 май намойишлари арафасида Франция темирйўлчилар касаба уюшмалари 20 апрелни «Темир йўл ғазаби куни» деб номлашга чақирдилар.

Фото: tellerreport.com

Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Сўнгги хабарлар