Эмлаш ва қайта эмлаш суръатини ошириш керак – ҚР Бош вазири

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин эмлаш ва қайта эмлаш суръатларини ошириш зарурлигини таъкидлади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Умуман олганда, эпидемиологик вазият барқарор. Кундалик коронавирус юқтириш ҳолатлари сони ортиб бораётгани йўқ. Юқумли касалликлар шифохоналаридаги ўринлар 23 фоизга, реанимация бўлимлари эса 20 фоизга тўлган», - деди Бош вазир бугун Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, «сариқ» зонада 6 та, «яшил» зонада эса 11 та ҳудуд мавжуд.

«Ҳозирги кунга қадар 8,8 миллиондан ортиқ одам 1-компонент билан (коронавирусга қарши емлаш – таҳр.) эмланган. Бу 18 ёшдан ошганларнинг қарийб 78 фоизини ташкил қилади. 2-компонент билан 8,3 миллиондан ортиқ киши эмланди. Бу тахминан 73 фоизни ташкил этади. Ниқобли режим, ижтимоий масофани сақлаб қолиш, эмлаш ва қайта эмлаш суръатини оширишни давом эттириш зарур», — дея Aсқар Мамин умумий назоратни ўринбосари Ерали Тоғжановга топширди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар