+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Эмлаш кампанияси бошланганидан буён Ўзбекистонда уч миллиондан ортиқ дозада вакцина ишлатилган

24 Июнь 17:00
Баҳам кўринг:
Эмлаш кампанияси бошланганидан буён Ўзбекистонда уч миллиондан ортиқ дозада вакцина ишлатилган

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда эмлаш кампанияси бошланганидан буён 3 миллиондан ортиқ дозада COVID-19 вакwинаси ишлатилган, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 5 млн 145 минг киши вакцинанинг I-компоненти билан эмланди Ўзбек-Хитой вакцинаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкин Давлат раҳбари Ўзбекистон Президентини туғилган куни билан табриклади

Вазирлик маълумотларига кўра, шу кунгача мамлакатда 3.035.784 дозада вакцина ишлатилган. Шу билан бирга, 1 784 553 киши биринчи компонент билан эмланди, иккинчи ва учинчи компонент билан ( ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси уч компонентдан иборат) мос равишда 1 097 247 ва 153 984 ўзбекистонлик эмланди.

Мамлакат ҳудудлари орасида Наманган вилояти етакчи бўлиб, у ерда 358 833 киши эмланди. Рейтингда кейинги ўринларда Фарғона вилояти - 355 990 та эмланган, Андижон вилояти - 345 117 та ва Самарқанд вилояти - 284 442 та эмланган. Республиканинг пойтахти бешликнинг охирида жойлашган, у ерда 232 744 киши эмланди.

Эслатиб ўтамиз, эмлаш кампанияси Ўзбекистонда 1 апрелдан бошланган эди. Эмлаш учта дори воситасида амалга оширилади: Европанинг AstraZeneca вакцинаси, ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси ва Россиянинг «Спутник-v» вакцинаси.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив