Елисей майдонида анъанавий ҳарбий парад бўлиб ўтади

None
None
BRUSSELS-PARIZH. Kazinform - Бугун Франция Бастилияни иш5ол қилиш Миллий байрамини нишонламоқда, деб хабар беради Kazinform.

Африкадаги ҳарбий операцияларда иштирок этаётган республика махсус кучлари бугун Елисей майдонидаги ҳарбий парадда алоҳида ўрин тутади.

Франциянинг Миллий кунидаги ҳарбий парад COVID-19 пандемияси туфайли бир йиллик «танаффус» дан сўнг Парижга қайтади.

Парадни Африканинг Сахель ҳудудидаги ҳарбий операцияда қатнашган 80 француз ва Европа махсус отряди бошқаради.

Тадбирда Президент Эммануель Макрон иштирок этади.

Карантин чоралари туфайли ҳарбий парад қисқартирилади: минбарга одатий 25000 томошабиннинг атиги 10000 нафари чиқарилади.

Бундан ташқари, бутун мамлакат бўйлаб мушакбозлик бўлади. Бу 1789 йилда Франциядаги энг катта тарихий воқеа - Бастилияни босиб олишнинг яна бир машҳур хусусияти.


Сўнгги хабарлар