Елена Рибакина Штутгартда WТА 500 турнирини ғалаба билан бошлади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 7-ракеткаси Елена Рибакина германиялик Юле Нимайерни (№65) икки сетда 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Теннисчилар кортда роппа-роса бир ярим соат вақт ўтказишди, деб хабар беради Kazinform «Спорт Шредингера» Telegram каналига таяниб.

1/8 финалда Еленанинг рақиби бразилиялик Беатрис Хаддад Майя (№14) бўлади. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 780 000 АҚШ долларини ташкил этади ва ғолиб бўлган спортчи нафақат 120 000 АҚШ доллари ва рейтингда 470 балл, балки Porsche автомобилини ҳам қўлга киритади.

Фото: ktf.kz

Сўнгги хабарлар